USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган 322 нафар шахс жарима тўлади

22 марта

Ўзбекистонда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган 322 нафар шахс жарима тўлади

Манба: Chiqindilarni boshqarish agentligi
Ўзбекистонда уч ойда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Агентлик қошидаги кузатув камераларидан фойдаланиш ва назорат қилиш бўлими томонидан республиканинг кўплаб ҳудудларида онлайн кузатув камералари ўрнатилган. Агентлик қошидаги кузатув камераларидан фойдаланиш ва назорат қилиш бўлими томонидан республиканинг кўплаб ҳудудларида онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, 2026 йилнинг январь—март ойларида республикада белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик аниқланган.

Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйичамаъмурий жавобгарлик қўлланилиб, жарималар ундирилган. Қолган 1 785 та қоидабузарликка қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар белгиланмоқда.

Онлайн кузатув камераларига тушиб қолган ҳуқуқбузарлар

Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Белгиланмаган жойга чиқинди ташланса қанча жарима тўланади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддасига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш
  • фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (412 минг сўмдан 1 миллион 236 минг сўмгача),
  • мансабдорларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (4 миллион 120 минг сўмдан 8 миллион 240 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2 миллион 60 минг сўмдан  4 миллион 120 минг сўмгача )мансабдорларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача ( 8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) миқдорда жарима солинади.
Республика бўйича 700 га яқин онлайн кузатув камераси ўрнатилган

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: