USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қимматбаҳо тошларни ноқонуний ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

50 марта

Қимматбаҳо тошларни ноқонуний ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. 

Қонун (ЎРҚ–1138-сон, 21.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.


Шунингдек, Жиноят кодексининг VIII бўлимига «Қимматбаҳо металлар» ҳамда «Қимматбаҳо тошлар» атамаларининг ҳуқуқий маъноси киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш қуйидагича жазоланади: 

— қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мусодара қилиниб, 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: