USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Наркожиноятларга қарши курашиш масаласини ўз назоратимга олдим – Саида Мирзиёева

64 марта
Наркожиноятларга қарши курашиш масаласини ўз назоратимга олдим – Саида Мирзиёева

Наркожиноятчиликка қарши кураш масаласини Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз назоратига олди. Бу ҳақда у Telegram-каналида маълум қилди.

Аввалроқ, маълум қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан наркотикларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганди. Унга кўра, эндиликда яширин нарколабораториялар, бангихоналар ташкил этиш, наркожиноятларга ҳомийлик қилиш, наркотикларни трансмиллий усулда ёки интернет ёрдамида тарқатиш каби ўта хавфли қилмишлар учун олдин қонунчиликда бўлмаган янги жавобгарлик белгиланди.

Саида Мирзиёеванинг билдиришича, энди бу каби жиноятларга қўл урган фуқароларга 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиб, уюшган наркожиноятчилик учун эса жазо чоралари қарийб икки баравар оғирлаштирилган.

“Олдин наркожиноятларни содир этган шахслар қисқа вақтларда озодликка чиқиб, ўз жиноий қилмишларини давом эттириб юраверган. Энди бундай бўлмайди. Янги қонунга кўра, наркожиноятларни содир этган шахслар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди, яъни улар жазони тўлиқ ўтайди” деган Администрация раҳбари.

Қайд этилишича, энди вояга етмаганларни наркотик истеъмол қилишга ундаш оғир жиноят сифатида баҳоланиб, 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси қўлланилади. Таълим муассасалари, мактаблар, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида вояга етмаганларни наркожиноятларга жалб қилганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

“Бу ҳужжат фақат жиноятчиларни жазолаш учун эмас, балки халқимиз саломатлиги ва генофондини ҳимоя қилиш, ёшларимизни фожиали асраб қолишга қаратилган қонундир”, деб таъкидлаган Мирзиёева.

Шунингдек, бу масалани Саида Шавкатовна шахсан ўз назоратига олганини ва давлат наркожиноятларга қарши қақшатқич кураш эълон қилганини айтиб, ота-оналарга мурожаат қилган.

“Бугун Президент администрацияси қошида наркотикларга қарши республика махсус ишчи гуруҳи фаол ишлаяпти. Нарколабораториялар, уюшган наркожиноий гуруҳлар йўқ қилинмоқда, лекин ушбу кураш сизнинг ёрдамингизсиз бўлмайди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳар бирингизни фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлмасликка, ушбу курашда давлатга ёрдамчи ва таянч бўлишга чақириб қоламан. Зеро, болаларимиз келажаги – бу миллатимиз келажагидир. Ушбу бало ҳеч бир оилага зарар келтирмасин”, деган Президент Администрацияси раҳбари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: