USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Пешку ҳокими Ботир Зариповга ўринбосар бўлди

141 марта
Пешку ҳокими Ботир Зариповга ўринбосар бўлди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ҳаёт Ҳасанович Давлатов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳаёт Давлатов 1979 йилда Пешку туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Санкт-Петербург давлат университетини, 2006 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – менежмент, иқтисодчи.

У иш фаолиятини Бухоро вилояти монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида оддий назоратчи сифатида бошлаб, Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Бухоро вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш консалтинг маркази директори, Бухоро вилояти инвестиция бош бошқармаси бошлиғи, Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, у 2021–2024 йилларда Когон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган. 2024 йилдан айни вақтга қадар Пешку тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: