USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда қурилиш материалларининг 98 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарилмоқда

44 марта
Ўзбекистонда қурилиш материалларининг 98 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарилмоқда

Сўнгги ўн йилда қурилиш материаллари саноатига 12 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 4 мингдан ортиқ янги корхона ишга туширилди. Натижада мамлакатда уй-жой ва саноат объектлари қурилиши учун зарур материалларнинг 98 фоизини маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатини қурувчиларнинг ишончини қозонган, сифат, стандарт, ассортимент ва нарх бўйича комплекс ечим таклиф қиладиган тармоққа айлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Қайд этилишича, бундан 10 йил аввал маҳаллий қурилиш материаллари асосан қум-шағал, ғишт, цемент, ойна ва шифердан иборат бўлиб, улар қурилишда фойдаланиладиган материалларнинг атиги 35–40 фоизини қамраб олган.

Сўнгги ўн йилда эса соҳага 12 миллиард доллар инвестиция йўналтирилиб, 4 мингдан ортиқ замонавий корхона фаолияти йўлга қўйилди. Натижада цемент, ойна, базальт, керамика маҳсулотлари, газоблок ва қуруқ қурилиш қоришмалари каби 20 дан ортиқ асосий турдаги маҳсулотларга бўлган ички талабни тўлиқ қоплайдиган ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

Шунингдек, иссиқликни сақловчи материаллар, композит маҳсулотлар, экологик пардозлаш материаллари ва замонавий пол қопламалари каби юқори қўшилган қийматга эга йўналишлар ҳам жадал ривожланмоқда.

Президент таъкидлашича, бугунги кунда янги уй-жойлар ва саноат бинолари қурилиши учун зарур бўлган материалларнинг 98 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Бунинг натижасида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 7 триллион сўмдан 53 триллион сўмга етган.

Шунингдек, ўтган йили қурилиш материаллари экспорти 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Қайд этилишича, тармоқ сўнгги йилларда импорт ўрнини босиш бўйича муҳим босқични муваффақиятли ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳокимлар қайси ҳудудда қайси тармоқни ривожлантириш ва қайси лойиҳага инвестиция жалб этиш энг юқори самара беришини аниқ ҳисоб-китоб қилиши кераклигини таъкидлаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: