USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистоннинг 24 та университети топ-1000 та олийгоҳ рейтингига кирди

173 марта
Ўзбекистоннинг 24 та университети топ-1000 та олийгоҳ рейтингига кирди

Ўзбекистоннинг 24 та университети дунёнинг энг нуфузли 1000 та олийгоҳи рейтингидан жой олди. Бу ҳақда “Times Higher Education” (THE) халқаро рейтинг агентлиги томонидан жорий йилнинг 24 июнь куни Индонезияда бўлиб ўтган таълим конгресси доирасида эълон қилинган “THE Sustainability Impact Ratings 2026” рейтингида келтирилган.

Ушбу рейтинг дунё олий таълим муассасаларининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига қўшган ҳиссасини таълим сифати, илмий тадқиқотлар, институционал бошқарув, ижтимоий масъулият, экологик барқарорлик ва халқаро ҳамкорлик каби муҳим мезонлар асосида баҳолайди.

2026 йилги натижаларга кўра, рейтингда Ўзбекистоннинг жами 50 та олий таълим муассасаси жой олган. Улардан 24 та университет дунёнинг энг яхши 1000 та олийгоҳи қаторига муваффақиятли кирган. 

Энг юқори натижани Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қайд этиб, 101-200-ўринлар гуруҳидан жой олган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий университети ва “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети 201–300-ўринлар, Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университети 301–400-ўринлар диапазонидан жой олган.

Ўзбекистон университетлари барқарор ривожланишнинг айрим йўналишлари бўйича ҳам юқори кўрсаткичларга эришган. Хусусан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Гендер тенглиги” йўналишида дунёда 8-ўринни эгаллаган. Тошкент давлат техника университети “Арзон ва тоза энергия” йўналишида 5-ўринни, Фарғона политехника институти эса 6-ўринни банд этган.

Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университети “Гендер тенглиги” йўналишида 20-ўринни, Термиз давлат университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети “Арзон ва тоза энергия” йўналишида мос равишда 36- ва 48-ўринларни эгаллаган. Тошкент давлат тиббиёт академияси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети “Саломатлик ва фаровонлик” йўналиши бўйича дунёнинг энг яхши 100 та университети қаторига кирган.

Маълумотларга кўра, ушбу рейтингда иштирок этаётган Ўзбекистон университетлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар 2021 йилда рейтингда бор-йўғи 12 та олий таълим муассасаси бўлган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 30 тани, 2023 йилда 47 тани, 2024 йилда 53 тани ташкил этган, 2025 йилда эса 59 тага етган. 2026 йилда рейтингга мамлакатнинг 50 та олий таълим муассасаси киритилган ва улардан 24 таси топ-1000 таликдан муносиб жой олган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: