USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ёшларни масъулиятли лавозимга қўйишдан чўчимаслик керак – Президент

62 марта
Ёшларни масъулиятли лавозимга қўйишдан чўчимаслик керак – Президент

Ўзбекистонда салоҳиятли ёшлар жуда кўп. Вазир ва ҳокимлар ёшларга ишонч билдириб, масъулиятли лавозимга қўйишдан чўчимаслиги керак. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 июнь куни ёшлар билан учрашув чоғида сўз очди.

Қайд этилишича, ёшлар учун касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик бўйича ўнлаб хизматлар мавжуд. Бу хизматлардан “ягона дарча” тамойили асосида фойдаланиш учун Ёшлар хаблари ташкил этилади. Ушбу тажриба Сурхондарёдан бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилади. 

Ҳозирда 87 минг давлат хизматчисидан 16,5 минг нафарини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Шундан 902 нафари раҳбарлик лавозимида ишламоқда. 

“Салоҳиятли ёшларимиз жуда кўп. Вазир ва ҳокимлар ёшларга ишонч билдириб, масъулиятли лавозимга қўйишдан чўчимаслиги керак”, дейди Президент. 

Шу мақсадда ёш лидерларни аниқлаш бўйича 5 та йўналишда “ТОП-100” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида “янги иқтисодиёт”, АТ ва сунъий интеллект, таълим, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича юртимиздаги ёшлар ҳамда чет элдаги ватандошларимиз учун очиқ танлов эълон қилинади. 

Ҳар икки йилда бир марта ўтадиган мазкур танловнинг 100 нафар ғолиби 50 миллион сўмдан мукофотланади ва раҳбарлик лавозимига тайинланади. 

Ҳар бир вазирлик ва тармоқ ўз йўналишида “ТОП-100” иқтидорли ёшлар” дастурини бошлайди ва ўз йўналишидаги халқаро ташкилотларга стажировкага юборади. 

Мутасаддиларга йилига 2 минг нафар ёшни халқаро ташкилотларга стажировкага юбориш бўйича режани тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш топширилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: