USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда куз-қиш учун 120 минг тонна бензин захираси яратилади

41 марта
Ўзбекистонда куз-қиш учун 120 минг тонна бензин захираси яратилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг декабрь-январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захирасини яратиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган нефть-газ тармоғида навбатдаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан ахборотда сўз боради.

Қайд этилишича, 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар кўриб чиқилган. Табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш, магистрал ва ҳудудий газ тармоқларини таъмирлаш, ёқилғи захираларини шакллантириш ҳамда авария-тиклаш бригадаларининг шайлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилган.

Табиий газ таъминоти тизимини мавсумга тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, мавсумгача магистрал газ қувурларининг 53,7 километр нуқсонли қисмини алмаштириш, компрессор станцияларидаги 77 та газ ҳайдаш агрегатини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Шунингдек, 881 та маҳалладаги 220 минг хонадоннинг газ таъминотини яхшилаш ва технологик йўқотишларни қисқартириш мақсадида уч босқичли тақсимлаш тизимидан икки босқичли тизимга ўтказиш кўзда тутилган. 711,9 километр газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Куз-қиш мавсумида 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш, шу жумладан, бориш қийин бўлган 229 та қишлоқдаги 104,7 минг истеъмолчига 8,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиш белгиланган.

Қиш даври учун ёқилғи захираларини шакллантириш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда. Жумладан, декабрь-январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захирасини яратиш режалаштирилган. Иссиқлик электр станцияларига мавсум давомида 4 миллион 161 минг тонна кўмир етказиб бериш прогноз қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналарда технологик барқарорликни таъминлаш мақсадида 90 та технологик қурилмада таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш қувватларининг узлуксиз ишлаши, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини барқарор етказиб беришга хизмат қилади.

Тайёргарлик ишлари фақат нефть-газ тизими билан чекланмай, умумий энергетика ва коммунал соҳалар билан узвий боғлиқ ҳолда олиб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Шу мақсадда республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини йўлга қўйиб, мавсумга тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш ва доимий назорат қилиб бориш топширилган.

Мутасаддиларга белгиланган чора-тадбирлар ижросини қатъий назорат қилиш, мавсумга тайёргарлик ишларини муддатида ва сифатли якунлаш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек, бошқа ёқилғи ресурсларини барқарор етказиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: