USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмдаги боғчалар вақтинчалик ёпилди

242 марта
Хоразмдаги боғчалар вақтинчалик ёпилди

Хоразмда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятида 14 июлдан бошлаб бир неча кун давомида ҳаво ҳароратининг 44-45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг тавсиясига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 2026 йил 14 июлдан 17 июлга қадар Хоразм вилоятидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади.

Билдирилишича, давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда давом эттирилади.

“Ҳурматли ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни фарзандларимизни асрашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилишларини ҳамда бу даврда болаларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий ҳафта охиригача жазирама кучайиб, ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 44 даражагача кўтарилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Жазирама сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирама ёз кунларида аҳолига иссиқ об-ҳаво таъсиридан ҳимояланиш ва саломатликка эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, жазирама сабабли Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва яна 8 туманидаги боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилиши белгиланди. Кейинроқ эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу чоралар Ўзбекистондаги барча ҳудудларда жорий қилинишини маълум қилди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: