USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жазирама сабаб вақтинча ёпилган хусусий боғчаларда тўлов масаласи қандай ҳал қилинади?

183 марта
Жазирама сабаб вақтинча ёпилган хусусий боғчаларда тўлов масаласи қандай ҳал қилинади?

Аномал иссиқ ҳаво сабаб республикасининг айрим ҳудудларида вақтинча ёпилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлов масаласи ота-оналар ва боғча ўртасида тузилган шартнома асосида ҳал этилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълум қилди.

Билдирилишича, юқори ҳарорат туфайли республиканинг айрим ҳудудларидаги баъзи хусусий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилган. Моддий-техник базаси, хусусан, кондиционерлар билан етарли даражада таъминланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёни таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ҳамда нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Мазкур шартномада таълим олиш муддати, шартлари, тўлов миқдори ва тартиби, томонларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари ва бошқа шартлар белгиланади.

Шу сабабли, фаолияти вақтинча тўхтатилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида хизмат кўрсатилмаган кунлар учун тўлов ундириш масаласи боғча ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) ўртасида тузилган шартнома асосида, ўзаро келишув йўли билан ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 18–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этиши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, аномал иссиқ об-ҳаво сабаб Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ҳам мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани ва муассаса ходимларига маошининг камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: