USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Масъулият етишмаяпти”. Президент маҳалла раисларини танқид қилди

147 марта
“Масъулият етишмаяпти”. Президент маҳалла раисларини танқид қилди

Ўзбекистондаги айрим маҳаллалар раислари ҳудуди бўйича мастер режа қилишни, бўш ерлар, бино-иншоотларни иқтисодий активга айлантиришни ўйламаяпти. Бу ҳақда бугун, 16 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Давлат раҳбари бу йил инфратузилмани яхшилаш, одамлар ва тадбиркорлар учун шароит яратиш мақсадида туманларга ўртача 250 миллиард сўмдан, маҳаллаларга эса 5,5 миллиард сўмдан маблағ берилганини таъкидлаган. 

Туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг тушум бўйича ваколатлари кенгайтирилгани натижасида ҳудудда қоладиган қўшимча даромад 2 баробаргача кўпайган. Туманларда ўртача 22 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолган, маҳалла бюджетига эса ўртача 150-200 миллион сўм тушган. 

“Лўнда айтганда, ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, умуман, “еттилик”нинг ҳар бир вакилида ресурс ва ваколат бор. Етишмаётган жиҳат – масъулият ва ташаббускорлик”, дейди Президент.

Қайд этилишича, таҳлиллар айрим маҳаллаларда муаммолар вақтида ҳал этилмаётганини кўрсатмоқда. Шу йилнинг ўзида Халқ қабулхоналари орқали 87 та маҳалланинг ҳар биридан 200 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. 

Бу маҳалла раислари ҳудуди бўйича мастер режа қилишни, бўш ерлар, бино-иншоотларни иқтисодий активга айлантиришни ўйламаётгани, туман, вилоят, республикадан келган раҳбарларга аниқ масала қўя олмаётгани билан ҳам боғлиқ.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида жорий йил 7,5 триллион сўм ажратилган бўлса-да, 2 минг 136 та маҳаллада бирорта лойиҳа ғолиб чиқмаган. Давлат раҳбари маҳалладаги ҳамжиҳатлик, дахлдорлик ва ташаббускорлик айнан шундай амалий натижалар билан ўлчанишини таъкидлаган.

Йиғилишда маҳаллаларда кичик лойиҳаларни кўпайтириш ва аҳолини ишли қилиш масалалари танқидий таҳлил қилинган. Сўнгги олти ойда банклар томонидан кичик-кичик лойиҳалар учун 18,5 триллион сўм ресурс ажратилган.

Мазкур маблағлар ҳисобидан 110 мингта микролойиҳа амалга оширилиб, 259 минг одам ишли бўлган. Лекин 47 та маҳаллада бор-йўғи 2 тадан микролойиҳа ишга туширилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: