USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда “оғир” туман ва маҳаллаларга 12 трлн сўм ажратилади

386 марта

Ўзбекистонда “оғир” туман ва маҳаллаларга 12 трлн сўм ажратилади

Жорий йилда Ўзбекистонда инфратузилмани яхшилаш учун вилоятларга 20 триллион сўм ажратилади ва шундан 12 триллион сўм “оғир” туман ва маҳаллаларга йўналтирилади. Бу ҳақда бугун, 23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Қайд этилишича, туманларда ўтказилган ўрганишлар инфратузилма, турмуш даражаси, бизнес фаоллик, молиявий имкониятлар каби 20 та мезон асосида 37 та “оғир” туманни аниқлаган. Бундан ташқари, ҳар бир туман таҳлил қилиниб, камбағаллик даражаси юқори бўлган 903 та “оғир” маҳалла танлаб олинган.
Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланган. Яна 33 та туман ва 330 та “оғир” маҳаллага Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ишлари бошланган.

“Асосий кучни ушбу 70 та туман ва мингта “оғир” маҳаллага йўналтирсак, республикада камбағаллик даражасини 3 фоиздан пасайтиришга эришамиз”, дейди давлат раҳбари.
Билдирилишича, “оғир” туман ва маҳаллалардаги аҳоли ва тадбиркорлар солиқ имтиёзидан кўра, кўпроқ йўл, сув, электр таъминотини яхшилаб беришни сўраяпти. Шу муносабат билан жорий йилда инфратузилмани яхшилаш учун вилоятларга 20 триллион сўм ажратилиши, шундан 12 триллион сўм “оғир” туман ва маҳаллаларга йўналтирилиши белгиланган.

Республикадан маҳаллий бюджетга қайтадиган маблағ 2 карра кўпайтирилиб, ҳокимларга 4 триллион 200 миллиард сўм берилади. Эндиликда вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўмдан, 903 та маҳалланинг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратади.
Бунга қўшимча ҳар бир “оғир” туманга 50 миллиард сўм, “оғир” маҳаллага 2 миллиард сўмдан маблағ йўналтиради. Бу туман ҳокимлари ва маҳаллий кенгашлар “оғир” туман ва маҳаллалар учун қўшимча яна 4 триллион сўм олади дегани.

“Ҳокимлар эшитиб олсин: бу маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни 2 карра қисқартиришга хизмат қилиши шарт.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: