USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентнинг айрим кўчалари 3 кунга ёпилди

46 марта
Тошкентнинг айрим кўчалари 3 кунга ёпилди

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи босқичида асфальт ётқизиш ишларини якунлаш муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 31 июль соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 га қадар қуйидаги йўл участкалари барча транспорт воситалари учун ёпилади:

  • Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Осиё кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
  • Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Паркент-2 кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.

Қайд этилишича, чекловлар асфальт ётқизиш ишларини сифатли ва хавфсиз якунлаш, йўл инфратузилмасини босқичма-босқич такомиллаштириш ҳамда транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Масъуллар ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилган.

Аввалроқ, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб, Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача йўналишидаги қатнов қисми қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 12 кун муддатга транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилиши хабар қилинганди. Шунингдек, кўчанинг иккинчи — қарама-қарши томонини таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан Мустақиллик шоҳ кўчасининг бир қисми қурилиш-таъмирлаш ишларининг навбатдаги босқичи муносабати билан икки ҳафтадан ортиқ муддатга транспорт ҳаракати учун ёпилган эди.

Эслатиб ўтамиз, магистрал иссиқлик қувурини янгилаш ишлари олиб борилиши сабабли Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўли вақтинчалик ёпилиши хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: