USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия байроғини таҳқирлашда айбланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилади

70 марта
Россия байроғини таҳқирлашда айбланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилади

Аввалроқ, Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик аёл Россия байроғи ва герби расми тушурилган гиламчани оёқ остига тўшагани учун жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейин эса Ўзбекистон томонидан Россия Федерациясининг тегишли давлат органлари билан алоқа ўрнатилиб, воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан расмий ахборот сўралгани ҳамда ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тезкорликда назоратга олингани қайд этилганди. 

Энди эса мазкур байроқни таҳқирлашда айбланган ўзбекистонлик аёл Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, Россиянинг тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда воқеа юзасидан барча ҳолатларга аниқлик киритиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. 

“Видеолавҳада иштирок этган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.С. билан алоқа ўрнатилган. Унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта расмийлаштирилди. Унинг жорий йил 6 август куни Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган", деб хабар берган Миграция агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазиятда Севара Мусаева яшаш хонасининг кириш жойига Россия байроғи ва гербининг расми тушурилган гиламчани тўшагани учун сўроққа тутилган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 329-моддаси (давлат байроғи ёки давлат гербини ҳақорат қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мусаеванинг бу ҳолатга изоҳ беришича, у гиламчани бир неча кун олдин кўчадаги аҳлатдан топиб олган ва уни ювиб-тозалаган ҳамда уйига олиб кирган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: