USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор – Саида Мирзиёева

190 марта
Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор – Саида Мирзиёева

Ҳайвонларга шафқатсиз равишда муомала қилиш ва озор бериш учун жазо чоралари кескин кучайтирилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Telegram-каналида маълум қилди. 

Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналига Администрация биносидаги “ходим” мушукларни тасвирга олинган видеони жойлаштирган ҳамда унинг изоҳида ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга нисбатан жорий йилнинг 28 июнидан янада кескин жазо чоралари кўришга оид қонунчилик нормалари кучга кирганини таъкидлаб ўтган.

Администрация раҳбарининг қайд этишича, эндиликда бундай қилмишлар учун маъмурий жарималар икки баравар оширилди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Бу турдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни қилишда давом этган шахслар эса жиноий жавобгарликка тортилиб, озодликдан маҳрум қилиниши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Саида Мирзиёева бундай қонунлар айбдорларни жазолаш учунгина қабул қилинмаслигини айтиб, улар жамият қандай тартиб ва қадриятларни ҳамма учун бирдек мажбурий деб ҳисоблашини ҳам намоён этишини  билдирган.

“Барчамиз зўравонликка муросасиз муносабатда бўлсаккина, жамиятимизда хавфсизлик ҳукм суриши мумкин. Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазонинг кучайтирилиши жамиятда шу қонуниятга бўйсунадиган соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади”, дейди Саида Мирзиёева.

Администрация раҳбарининг сўзларига кўра, ўзгалар ҳаётига ҳурмат болаликдан бошланади. Бу борада асосий масъулият ота-оналарнинг зиммасида. Айнан улар ожизларга озор етказиш мумкин эмаслигини, одам ўз кучини шафқатсизлик орқали намоён этиши нотўғри эканини фарзандларига ўргатади. 

“Мен ота-оналарни ушбу муҳим ҳақиқатни доимо эсда тутишга чақираман”, деган Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Администрация раҳбари видеода идора “ходимлари” – Ялпиз ва Дархон лақабли мушуклар қатнашганини билдириб, уларга қолган ходимларнинг меҳри бўлакча эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқда мушукларни қийнаб ўлдирган шахслар қамалгани хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: