USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“М-25” конидаги аварияни жиловлаш бошланди

140 марта
“М-25” конидаги аварияни жиловлаш бошланди

Бугун, 15 август куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги авариявий қудуқни ёпиш бўйича амалий ишлар расман бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов, Бойсун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ва бошқа маҳаллий даражадаги мутасаддилар конга бориб “Кофрун” қишлоғи фаоллари ҳамда мазкур лойиҳада иш бошлаётган Хитойнинг CNPC корпорацияси мутахассислари билан учрашув ўтказган.

Унда лойиҳанинг аҳамияти, авариявий қудуқларни ёпишда ойлар кесимида бажариладиган муҳим чора-тадбирлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган. Маҳаллий аҳоли билан самимй суҳбат ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани “Кофрун” МФЙда жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт (водород сульфид) гази чиқиши кузатилганди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. 2025 йилнинг 11 июнь куни ҳам “Кофрун” МФЙда жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуасига қарашли 202-сонли қувурда содир бўлган техник носозлик сабаб водород сульфиди отилди. Жорий йилнинг февраль ойида Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилишда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилганини маълум қилди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: