USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун Мажбурий талаблар реестри тузилади

83 марта
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун Мажбурий талаблар реестри тузилади

Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри юритилади. Бу ҳақда бугун, 17 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Ркрпубликасининг 1168-сонли қонунида сўз боради. Ушбу ҳужжат билан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилган.

Киритилган қўшимчаларга кўра, тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда энергия манбаларига уланиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Тадбиркорлар зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи норматив ҳужжатлар лойиҳалари бевосита тадбиркорлар ҳамда улар бирлашмалари иштирокида муҳокама қилиниши кўзда тутилди.

Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

  • ўзининг аризасига асосан;
  • 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга – назорат қилувчи органлар томонидан;
  • 10 иш кунидан ортиқ, лекин 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга – суд томонидан.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив-техник ҳужжатлар билан белгиланган барча мажбурий талаблар давлат томонидан Мажбурий талаблар реестрига киритилади.

Мажбурий талаблар реестрига маълумотлар тегишли соҳадаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади.

Адлия вазирлиги Мажбурий талаблар реестрининг оператори ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектлари Мажбурий талаблар реестрига киритилмаган талабларни бажармаганлик учун жавобгарликка тортилмайди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланиши белгилангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: