USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Низомий номидаги педагогика университетининг янги кампуси очилди

114 марта
Низомий номидаги педагогика университетининг янги кампуси очилди

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Янги Тошкентда Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини тантанали очиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Низомий Ганжавий ҳайкали ёнида дарахт экқан.

Президентларга университет мажмуасининг қурилиш жараёнлари, таълим инфратузилмаси ва кампусни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берилган.

40 гектар майдонда барпо этилаётган кампус қурилиши икки босқичда амалга оширилмоқда. Бу ерда жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Биринчи босқич доирасида 12 минг ўринли беш қаватли ўқув биноси ва замонавий лаборатория мажмуаси қурилган.

Давлат раҳбарлари кампусда яратилган ўқув ва илмий муҳит, ахборот-ресурс маркази ҳамда Низомий Ганжавий меросига бағишланган музей экспозицияси билан танишган.

Музейда буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бой маънавий мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик маданий ҳамда адабий алоқалар акс эттирилган.

Етакчилар таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги алоқалар икки қардош халқни янада яқинлаштириш, ёш авлодни умумий маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: