USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон – Ҳиндистон ўртасида 10 дан ортиқ шериклик ҳужжатлари имзоланди

45 марта
Ўзбекистон – Ҳиндистон ўртасида 10 дан ортиқ шериклик ҳужжатлари имзоланди

Бугун, 30 август куни Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Улар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган.

Жумладан:

  • Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнот;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастури;
  • Аюрведа ва анъанавий тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
  • Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Фаёзтепа ва Қоратепа ҳудудларида археологик тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида баённома;
  • Иқтисодий ва молиявий мулоқот тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
  • 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
  • Геология ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
  • Архив иши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Сушма Свараж номидаги Ташқи алоқалар институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
  • Самарқанд вилояти ва Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири бугун, 30 август куни ўтказилган тор ва кенг доирадаги музокараларда ўзаро муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олганди. Келишув доирасида Ҳиндистон билан савдо айланмаси 2030 йилгача 5 млрд долларга етказилиши режа қилинган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: