USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент Андижонда кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи заводга борди

39 марта
Президент Андижонда кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи заводга борди

Бугун, 23 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманида кичик гидроэлектр станциялари учун зарур ускуналар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2025 йил 28 мартдаги ҳудудларда микрогидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришга доир қарори бу борада муҳим асос бўлган. Унинг ижроси доирасида “Andijon Jinlun yangi energiya” корхонаси ташкил этилмоқда.

Тоғли ва сув ресурсларига бой Марказий Осиё давлатларида бундай ускуналарга талаб юқори. Бироқ шу пайтгача минтақада уларни саноат миқёсида ишлаб чиқарадиган ихтисослашган корхоналар етарли бўлмаган. Янги лойиҳа ана шу эҳтиёжни қоплашга қаратилган.

Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги мавжуд сув манбалари “яшил” энергетикани ривожлантириш учун катта имконият яратади. Хусусан, Катта Фарғона каналининг барқарор сув оқими микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун қулай ҳисобланади.

Тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил этади. Корхона 2027 йилда тўлиқ қувват билан ишга туширилади. Шундан сўнг бу ерда йилига 70 миллиард сўмлик 100 та кичик ГЭС мажмуаси, шунингдек, микрогидроэнергетика ускуналари, дастгоҳ ва электр жиҳозлари ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда дунёда экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаларига талаб ортиб бормоқда. Бу жиҳатдан кичик ва микро ГЭСлар самарали ечимлардан бири ҳисобланади. Улар атроф-муҳитга таъсири камлиги, қисқа муддатда барпо этилиши ва барқарор электр энергияси ишлаб чиқариши билан аҳамиятлидир.

Лойиҳа доирасида 200 та янги иш ўрни яратилади. Маҳсулотларни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилиш, йиллик экспорт ҳажмини 3 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, корхона Андижон вилоятида қатор микро ГЭСлар қуришни мўлжаллаган. Бу аҳоли ва саноат корхоналарини арзон, экологик тоза ҳамда барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: