USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼ USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Афғонистонга фақат хавф манбаи сифатида қараш муаммони ҳал қилмайди – Саида Мирзиёева

57 марта
Афғонистонга фақат хавф манбаи сифатида қараш муаммони ҳал қилмайди – Саида Мирзиёева

Ўзбекистон қўшни Афғонистонни ёлғиз қолдирмайди ҳамда бутун Марказий Осиё мамлакатлари энди бир-бирига рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошлаган. Бу ҳақда Саида Мирзиёева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридаги нутқи давомида сўз очди.

Бугун, 24 сентябрь куни (АҚШ вақти билан 23 сентябрь куни) Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бўлиб ўтаётган кенгайтирилган Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлади. Унда Саида Мирзиёева бир қанча глобал ва долзарб масалаларга тўхталди.

Жумладан, Президент Администрацияси раҳбари ўз нутқида Марказий Осиё яқин ўтмишда ҳам турли зиддиятли муаммолар гирдобида эканини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, минтақадаги қўшни давлатлар аввал ўзаро рақиб сифатида мулоқотга киришган бўлсалар, эндиликда бир-бирларига шерик сифатида қарай бошлаган.

“Хонимлар ва жаноблар! Яқин-яқингача Марказий Осиё ҳал этилмаган чегаралар, сув ресурсларини бошқариш билан боғлиқ муаммолар ва бошқа кўплаб зиддиятлар фонида тилга олинарди. 

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва Марказий Осиё давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли минтақадаги вазият ва муҳит тамомила ўзгарди. Биз бир-биримизга рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошладик”, деган Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Афғонистон масаласини ҳам тилга олган. Унинг таъкидлашича, кўп миллатли афғон халқини муаммолари билан ёлғиз қолдириш ҳудуддаги муаммоларга ечим бўлмайди. 

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон масаласидаги ёндашуви ҳам шундай. Афғонистонга фақат хавф манбаи сифатида қараш муаммони ҳал қилмайди. Кўп миллатли афғон халқини муаммолари билан ёлғиз қолдириш ҳам ечим эмас. Уларга тинч ҳаётга эришиш учун умид, ишонч берилиши керак”, дейди Саида Мирзиёева.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги мазкур нутқида Ўзбекистон учун инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар қандай ҳарбий ҳамда иқтисодий салоҳиятдан устун туришини айтганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: