USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистоннинг энг асосий капитали – унинг ёш авлоди – Саида Мирзиёева

46 марта
Ўзбекистоннинг энг асосий капитали – унинг ёш авлоди – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан биргаликда ўтказилган демографик барқарорлик масалалари бўйича тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Ўзбекистоннинг энг асосий капитали – унинг ёш авлоди. Ушбу салоҳият келгусида демографик дивиденд манбаига айланиши учун бугунданоқ ҳар бир инсоннинг, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритишимиз зарур”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Унинг билдиришича, бу борадаги саъй-ҳаракатлар манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизими йўлга қўйилмоқда ҳамда “Демографик дивиденд – 2050” стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштириляпти.

“Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: