USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади

44 марта
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади

Тошкент шаҳрида 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади ва уларни топографик жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун 140,4 млн сўм ажратилади. Бу ҳақда бугун, 5 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаган “Маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорда келтирилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳрининг марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрадиган объектлар атрофида замонавий лойиҳалар асосида 100 та санитария-гигиена шохобчасини (ҳожатхона) жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Улар учун топографик ишлари билан боғлиқ харажатларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 140,4 млн сўм маблағни “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот, шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий- текшириш институти” МЧЖга ажратилиши бўйича “Тошкент Инвест компанияси” АЖ кузатув кенгашига таклиф киритиши керак.

Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” 2026 йил 27 июлдаги ПҚ–279-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўз раислигида ўтказилган Тошкент шаҳри, хусусан, Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқиб, шу йилнинг ўзида ҳар бир туманда 15-20 та замонавий ҳожатхона қуриш учун ерларни аукционга чиқариш вазифаси қўйилганди. Шунингдек, чиқинди қутиларини кескин кўпайтириш бўйича ҳам чоралар кўрилиши белгиланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: