USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 5,5 млрд долларга камайди

132 марта
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 5,5 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми жорий йилнинг сентябрь ойида 5,55 млрд долларга ёки 7,7 фоизга (72,1 млрд доллардан 66,6 млрд долларгача) камайди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган маълумотларда келтирилган.

Қайд этилишича, захиралар камайишининг асосий сабаби олтин нархининг тушиши бўлган. Хусусан, захираларнинг олтин қисми бир ой ичида 4,8 млрд долларга, яъни 64,9 млрд доллардан 60,1 млрд долларгача қисқарган, гарчи олтиннинг жисмоний ҳажми 14,1 млн трой унциясидан 14,3 млн трой унциясигача ошган бўлса-да. Сентябрь ойида олтиннинг халқаро нархи (London Fixing) 9 фоизга арзонлаб, бир трой унцияси учун 4 188,75 долларни ташкил этган. 7 октябрь ҳолатига кўра, котировкалар бир унция учун 4 119 долларгача тушган. Захиралар таркибидаги олтин улуши 90,2 фоиз даражасида қолган.

Валюта захиралари бир ой давомида 10,6 фоизга, яъни 6,6 млрд доллардан 5,9 млрд долларгача камайган. Асосий пасайиш нақд валюта ва депозитлар ҳиссасига тўғри келиб, улар 629 млн долларга камайиб, 4,24 млрд долларни ташкил етган.

Регулятор портфелидаги халқаро қимматли қоғозлар ҳажми сентябрда 74 млн долларга – 1,77 млрд доллардан 1,69 млрд долларгача қисқарган. Бунгача, июль ойида портфел кескин камайиб, 2,86 млрд доллардан 1,76 млрд долларга тушган эди, августда эса деярли ўзгармаган. Халқаро захиралар таркибида қимматли қоғозларнинг улуши 2,5 фоизни ташкил этган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи охирида Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон халқаро захираларининг 87 фоизи олтиндан иборат эканини ва ушбу юқори концентрация олтин нархларининг кескин пасайиши хавфини ошириши ҳақида маълум қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: