USD: 11,898 so'm ▲ EUR: 13,336 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,737 so'm ▲ CNY: 1,778 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,240 so'm ▲ USD: 11,898 so'm ▲ EUR: 13,336 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,737 so'm ▲ CNY: 1,778 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,240 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ар-Риёддаги аэропортга қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланди

40 марта
Ар-Риёддаги аэропортга қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланди

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортининг 3-терминалига баллистик ракета орқали ҳужум уюштирилиши оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Омонулла Файзиев хабар берди.

Маълум қилинишича, 1977 ва 1997 йилларда туғилган Ўзбекистон фуқаролари (Р.Н.Х. ва Т.Н.М.)га дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, “Diriyah Hospital” шифохонасига олиб борилган. Тиббий кўрик ва зарур муолажалардан сўнг уларнинг ҳар иккаласига шифохонадан жавоб берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин бошқа Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган.

“Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда вазиятни кузатиб бормоқда, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ёрдамини кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум қилган эди. Оқибатда камида 12 киши ҳалок бўлиб, яна 309 киши яраланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортига ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумни қатъий қоралаган эди. Шу билан бирга, Uzbekistan Airways Саудия Арабистонидаги аэропортга қилинган ҳужумга қарамай, Тошкентдан Жидда ва Мадинага амалга оширилаётган авиақатновлар тасдиқланган жадвал асосида бажарилаётганини маълум қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: