USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Ғузордаги пахта даласига борди

42 марта
Шавкат Мирзиёев Ғузордаги пахта даласига борди

Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ғузор туманида “Қашқадарё Жингу” корхонаси томонидан Шинжон усулида пахта етиштирилаётган далада бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарига чигит экиш, ғўзани суғориш ва парваришлашда қўлланаётган технологиялар ҳақида маълумот берилган. У ерда 2,2 минг гектар майдонга чигит плёнка остига қўш қаторлаб экилган, томчилатиб суғориш тўлиқ жорий қилинган.

Плёнка тупроқдаги намлик ва ҳароратни сақлаб, чигитнинг эрта ҳамда бир текис униб чиқишига ёрдам беради. Сув ва ўғит эса томчилатиб суғориш тизими орқали бевосита ғўза илдизига етказилади. Натижада сув сарфи 30-40 фоизга, ўғит сарфи қарийб 30 фоизга камаяди. Ҳосил анъанавий майдонларга нисбатан 10-15 кун олдин пишиб етилади.

Президент пахтазорда етиштирилган ҳосил ва агротехник тадбирларни ташкил этиш жараёни билан танишган. Анъанавий усулда гектаридан 30-35 центнер пахта олинса, Шинжон технологиясида бу кўрсаткич 60-70 центнергача етиши мумкин. Корхона далаларида ҳосилдорлик гектарига 55 центнерни, ялпи ҳосил эса 12,3 минг тоннани ташкил этмоқда.

Дала ишларида агродронлардан ҳам фойдаланилмоқда. Бу айрим агротехник тадбирларни тезроқ бажариш, ёнилғи сарфини камайтириш имконини бермоқда.

Хитой сармояси иштирокида ташкил этилган “Қашқадарё Жингу” агрокластери Косон, Нишон, Ғузор, Кўкдала ва Миришкор туманларида жами 18,3 минг гектар майдонда фаолият юритади. Ушбу ерларнинг катта қисми илгари фойдаланилмаган чўл ва қаровсиз майдонлар бўлган. Лойиҳага 128 миллион доллар инвестиция киритилиб, 50 та иш ўрни яратилган. Экспорт ҳажми эса 8,5 миллион долларни ташкил этади.

Шу ерда давлат раҳбарига вилоят қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: