Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан учрашди

4 марта
Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан учрашди

Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга амалий ташриф билан келган Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги олий даражадаги фаол мулоқотлар ва тизимли ишлар натижасида алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан таъкидланган.

Бу каби яқин муносабатлар икки томонлама дўстлик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши алоҳида эътироф этилган.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилган. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни янада кенгайтиришга аҳдлашиб олинган.

Етакчилар глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: