USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ваъда – таъмирсиз йўл: “Дош бозор” нега ҳанузгача eътибордан четда?

566 марта
Ваъда – таъмирсиз йўл: “Дош бозор” нега ҳанузгача eътибордан четда?

Июн якунланди, июл ойи ҳам якун топиш арафасида. Бироқ, Урганч шаҳри атрофидан ўтувчи Д-219 “Урганч айланма йўли” автомобил йўлининг 11–12-чақириғи оралиғида жойлашган таниш йўл – халқ тилида “Дош бозор” деб номланган жой – ҳануз таъмирсиз ҳолатда қолмоқда.


Бу йўл айланма трасса ҳисобланиб, фақат “бозор” учун эмас, балки фуқароларнинг ишга, мактабга, уйга, ҳатто шифохонага бориш йўли ҳамдир. Аммо йиллар давомида берилган ваъдалар ва режалар бугунги кунга қадар амалга ошмаган.

“Дош бозор” деб аталувчи бу масканда ҳақиқатан ҳам турли хил қурилиш материаллари, айниқса тош ва шағал савдоси амалга оширилади. Бироқ, бу ердаги савдо расмийми? Қонуний асосда ишлайдими? Савдо майдони бўлиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар – автотураргоҳ, чиқиндихона, хавфсизлик ва санитария талаблари борми?

Йўл четида туриб тош тушираётган юк машиналари нафақат йўл қатновига халақит бермоқда, балки ҳавога таралаётган қўнғир чанг-тузан орқали атрофдагиларнинг соғлиғига ҳам таҳдид солмоқда. Бу йўлдан ҳар куни мактабга кетаётган болалар, ишга шошилаётган одамлар ўтади. Савдо фаолияти фуқаролар ҳаракати хавфсизлигига бутунлай зид равишда амалга оширилаётгани кўзга ташланади.

 • Д-219 трассасининг бу қисми қачон таъмирланади?
 • “Дош бозор” деб аталувчи маскандаги савдо фаолияти қонунийми? Агар қонуний бўлса, нима учун у махсус майдонга кўчирилмайди?
 • Юк машиналари учун алоҳида йўл ёки майдон ажратиш имкони борми?
 • Бу масалага мутасадди ташкилотлардан ким жавобгар?

“Дош бозор”ни ҳозирги ҳолатда қолдирмасдан, йўл орқа томонидаги ерлардан махсус майдон ажратиб, шу ерда савдо фаолиятини ташкил этиш мумкин. Бу нафақат транспорт қатновини енгиллаштиради, балки хавфсизлик, санитария ва тартиб масалаларини ҳам ҳал этади.

xorazmbugun.uz таҳририяти мазкур масала юзасидан мутасадди идоралардан расмий жавоб кутади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: