USD: 12,035 so'm EUR: 13,915 so'm RUB: 168 so'm GBP: 16,113 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,915 so'm RUB: 168 so'm GBP: 16,113 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

520 марта
Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

25 май куни Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳар ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача айрим ҳудудларда электр таъминоти чекланади.
Қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:


🔹 Урганч тумани — Бахшилар, Ҳилол, Гулобод, Комилжон Отаниёзов, Жайҳун, Чўлобод, Оёқбоғ маҳаллалари ҳамда Амударё массиви;
🔹 Гурлан тумани — Янгибоғ, Ишонч, Маърифат, Тахтакўпир, Нукус, Бирлашган, Нурли йўл, Пахтакор, Навбаҳор, Боғишамол, Янгиаср, Нуробод, Жалойил, Тоза ёрган, Совунчи, Дўсимбий, Мададкор, Гулшан, Боғистон, Шодлик, Фидокор, Мойли, Эшимжирон, Ёрмиш, Қатариқ, Пахтачи ва Деҳқон маҳаллалари;
🔹 Шовот тумани — Қиёт, Янги йўл, Пахтакор, Истиқбол, Қирғоқбўйи маҳаллалари;
🔹 Қўшкўпир тумани — Янгилик, Айронкўл, Месит, Уйғур, Зарбдор маҳаллалари;
🔹 Янгиариқ тумани — Янгиариқ, Урганч, Огаҳий, Янгиобод маҳаллалари;
🔹 Хонқа тумани — Паҳлавонлар, Янгиланиш, Фидойилар, Ватанпарвар, Жаннатмакон, Маҳорат, Баркамол, Мангулик, Порлоқ, Эзгулик, Гулғунча, Олажа, Ширин, Ойдинҳаёт, Дурвадик, Илғор, Янгитурмуш, Ёшкуч маҳаллалари;
🔹 Боғот тумани — Нурли маскан, Гулшан, Эшонобод, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули, Нукус, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон маҳаллалари ҳамда Нурафшон ва Узумзор шаҳарчалари;
🔹 Урганч шаҳри — Олмабоғ ва Янги Ашхобод маҳаллалари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: