Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Японияга шиддатли тайфун ёпирилди

71 марта

Японияга шиддатли тайфун ёпирилди

Бугун, 2 июнь тонгида Япониянинг Окинава оролига тайфун ёпирилди, бунинг оқибатида 15 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ноқулай об-ҳаво туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, 300 дан зиёд авиарейс бекор қилинган. Бу ҳақда “Ryukyu Shimpo” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Окинава оролига “Жангми” тайфуни ёпирилган. Унинг марказида босим 975 гектопаскални, шамол тезлиги сониясига 25 метрни, шиддатли шамол эсганда эса сониясига 35 метргача етгани қайд этилган.

Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Минору Киҳарага кўра, табиий офат оқибатида 47,9 минг хонадон чироқсиз қолган, 330 дан ортиқ авиарейс қолдирилган. Шунингдек, қатор автомобиль ва темир йўлларда ҳаракат тўхтаган.

Қайд этилишича, “Жангми” тайфуни жанубий Окинавадан шимоли-шарққа томон ҳаракатланмоқда. Кейинчалик унинг таъсири остида Сикоку ороли ва Хонсю оролининг шарқий қирғоқлари қолиши мумкин. Тайфун оқибатида 15 дан ортиқ киши енгил жароҳат олган.

Муниципал ёнғин-қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, бугун, 2 июнь тонгига қадар Гинован шаҳрида уй-жойларнинг қисман шикастланиши билан боғлиқ олтита ҳолат қайд этилган. Ҳукумат зарар кўламини аниқлаштириш мақсадида 3 июнь куни тезкор штабнинг қўшимча йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда.
Иэ қишлоғида электр узатиш тармоқларини тиклаш ишлари давомида 30 ёшлар атрофидаги эркак билан боғлиқ жиддий бахтсиз ҳодиса юз берган. Ишчи бўрондан кейин осилиб қолган симларни таъмирлаётганда ток уриши оқибатида ҳушсиз ҳолда топилган. У оролдан ташқаридаги шифохонага юборилган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: