USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Москвада қор ёғиб, кучли шамол эсмоқда

119 марта
Москвада қор ёғиб, кучли шамол эсмоқда

Шаҳарда дарахтлар йиқилган, Внуковода рейсларнинг бир қисми бекор қилинган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
27 апрел куни Москва шаҳри ва Москва областида қор ёғди. Қор, яхмалак ва кучли шамол туфайли шаҳарда «хавфнинг тўқсариқ рангли даражаси» эълон қилинган.
Гидрометеорология маркази аниқлик киритишича, Москва шаҳри ва Москва областида ёғингарчилик ҳамда тезлиги сониясига 18-23 метрга етаётган кучли шамол кун охиригача тўхтамайди. «Фобос» об-ҳаво маркази мутахассиси Евгений Тишковецнинг айтишича, Москвада ойлик норманинг ярми тушган.
Москванинг айрим районларида шамол ва қор туфайли дарахтлар йиқилган. Метронинг Арбат-Покровск линиясида дарахт темирйўлга қулаши оқибатида «Партизанская» ва «Шчелковская» бекатлари оралиғидаги участкада поездлар ҳаракати тўхтаб қолган. 

«База» телеграм-каналига кўра, тунда 50 дан ортиқ самолёт қор ёғиши туфайли Внуково аэропортидан ўз вақтида учиб кетолмаган. Кейинроқ аэропорт матбуот хизмати «ноқулай об-ҳаво шароити туфайли» рейсларнинг бир қисми қолдирилгани ҳақида хабар берди.

Москва областидаги Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши туфайли электр таъминоти қисман узилган. Бундан ташқари, Павелецкий ва Савеловский йўналишларида Москва томон поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: