USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмга қум бўрони ёпирилади: кучли шамол, ёмғир ва хавфли об-ҳаво кутилмоқда!

1 465 марта
Хоразмга қум бўрони ёпирилади: кучли шамол, ёмғир ва хавфли об-ҳаво кутилмоқда!

Хоразм вилоятида 22-апрель куни ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши кутилмоқда. Синоптиклар маълумотига кўра, Туркманистон ҳудудида шаклланган кучли шамол Дашоғуз вилояти орқали ҳудудимизга кириб келади ва кун давомида қум бўрони юзага келтириши мумкин.

Маълум қилинишича, 22-апрель куни соат 07:00 дан 23:00 гача шамол тезлиги 12–18 м/с ни ташкил этиб, айрим ҳудудларда 22–28 м/с гача кучайиши эҳтимол қилинмоқда. Бундай кучли шамол фонида қум ва чанг кўтарилиб, кўриш масофаси кескин пасайиши мумкин.

Шунингдек, 21-апрель кечқурун қисқа муддатли ёмғир ва чақмоқ кузатилиши, 22-апрель тонгида эса яна қисқа ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Об-ҳаводаги кескин ўзгаришлар аҳоли ва инфратузилма учун муайян хавфларни келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассислар огоҳлантиришича, кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида уй-жойлар том қисми шикастланиши, дарахтлар қулаши, шунингдек электр, газ ва алоқа тармоқларида узилишлар юзага келиши эҳтимоли бор.

Айниқса, Урганч тумани аҳолисидан эҳтиёт чораларини кўриш, кўчада эҳтиёткор бўлиш, енгил конструкцияли буюмларни мустаҳкамлаш ва зарур ҳолатлардагина ташқарига чиқиш тавсия этилмоқда.

Фуқаролардан табиий офатларга нисбатан бефарқ бўлмаслик, расмий манбалар берган маълумотларга амал қилиш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • уткир 22 Aprel 2026 07:52
      кумли бурон йукку нердан оласила бундай гапларни юракни ериб

Мавзуга алоқадор: