Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Деҳлидаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?

87 марта

Деҳлидаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?

 Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги меҳмонхонада ёнғин чиққани ва оқибатда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, ёнғин қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маҳаллий расмий манбаларнинг маълумотига кўра, фожиа оқибатида 21 киши ҳалок бўлган. Уларнинг камида 17 нафари хориж давлатлари, жумладан, Либерия, Нигерия, Мозамбик ва Бангладеш фуқаролари. Баъзи манбалар жабрланганлар орасида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳам борлигини қайд этмоқда.

Ушбу ҳодиса муносабати билан Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Консуллик бўлими фожиа тафсилотларини аниқлаш мақсадида зудлик билан Ҳиндистоннинг ваколатли органлари билан боғланган. Олинган расмий маълумотларга кўра, мазкур ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ.


Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси юз берган фожиали воқеани инобатга олган ҳолда Ҳиндистонда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини яшаш жойини танлашда жиддий ёндашишга чақиради.
Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашиш воситаларини брон қилишда фаолият юритиш учун ҳужжат билан тасдиқланган рухсатнома ва ёнғин хавфсизлиги сертификатларига эга бўлган объектларни танлаш, истиқомат қилинадиган жойда эвакуация чиқиш йўллари ва бошланғич ёнғинга қарши ҳимоя воситалари мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш сўралади.
  • Манзил: EP40, Др. С. Радҳакришнан Марг, Чанякапури, Нью-Деҳли, 110021
  • Консуллик бўлими телефони: +91 94994 85962
  • E-mail: info.uzbekemassy@gmail.com
  • Telegram: @consuluzbindia_bot.
     

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: