USD: 12,035 so'm EUR: 13,915 so'm RUB: 168 so'm GBP: 16,113 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,915 so'm RUB: 168 so'm GBP: 16,113 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликлар энг кўп кредитларни уй хариди учун олаётгани маълум қилинди

49 марта
​​​​

Ўзбекистонликлар энг кўп кредитларни уй хариди учун олаётгани маълум қилинди


Ўзбекистон аҳолисининг банклардан қарздорлиги бир йилда 10,5 триллион сўмга кўпайди. Кредитларнинг энг кўп қисми уй хариди учун олинмоқда.

Энг кўп қарзлар уй хариди учун олинган
2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси банклардан жами 230,77 триллион сўм қарздор. Бу кўрсаткич 2025 йил мос даврида 220,3 триллион сўмни ташкил этган. Йиллик ўсиш — 10,5 триллион сўм.
Марказий банк ҳисоб-китобига қараганда, олинган қарзларнинг 83,9 триллион сўми ипотека кредитлари ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич бир йил олдингидан 4,5 триллион сўмга ўсган.


Кейинги навбатда микроқарзлар (50,1 триллион сўм), микрокредитлар (44,3 триллион сўм) ва автокредитлар (39,6 триллион сўм) миқдори нисбатан юқори шаклланган.

Аҳоли олган кредитларнинг 6,9 триллион сўм таълим учун бўлган. Бу қиймат бир йил аввалгидан деярли ўзгармаган. Истеъмол кредитлари миқдори 515 миллиард сўмни ташкил этган.
Қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олган?
Энг кўп кредит қолдиғи Тошкент шаҳар аҳолисига тегишли бўлган — 68,75 триллион сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд (17,1 триллион сўм ), Фарғона (16,5 триллион сўм), Қашқадарё (15 триллион сўм) вилоятлари қайд этилган.
Энг кам кредитлар миқдори Сирдарё вилоятида экани билдирилган — 5,3 триллион сўм.
Аҳолига энг кўп кредит ажратганлар — “Ипотекабанк” (28,75 триллион сўм) ва “Ўзмиллийбанк” (23,4 триллион сўм) бўлган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: