USD: 12,054 so'm EUR: 13,932 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,150 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,282 so'm USD: 12,054 so'm EUR: 13,932 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,150 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,282 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмликларнинг ўртача ёши қандай? Юртимиздаги энг «навқирон» ҳудудлар аниқланди!

346 марта
Хоразмликларнинг ўртача ёши қандай? Юртимиздаги энг «навқирон» ҳудудлар аниқланди!

Миллий статистика агентлигининг 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра берган маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этмоқда.

Сайтимиз кузатувчилари учун энг қизиқарли жиҳати — Хоразм вилояти аҳолисининг ўртача ёши ҳам айнан 29,5 ёш бўлиб, республиканинг умумий кўрсаткичи билан бир хил чиқди! Бу дегани, воҳамиз аҳолиси мамлакат демографик суратини тўлақонли акс эттирувчи, айни кучга тўлган ва навқирон қатламдан иборат.

Минтақалар кесимида ким қаерда?


Республика бўйича энг «ёш» аҳоли Сурхондарё ва Қашқадарёда қайд этилган бўлса, энг «ёши катта» ҳудуд пойтахт Тошкент шаҳри бўлиб турибди. Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:
 Тошкент шаҳри – 32,7 ёш
 Бухоро вилояти – 31,1 ёш
 Тошкент вилояти – 31 ёш
 Навоий вилояти – 30,1 ёш
 Фарғона вилояти – 30 ёш
 Қорақалпоғистон Республикаси – 29,8 ёш
 Андижон вилояти – 29,5 ёш
 Хоразм вилояти – 29,5 ёш
 Наманган вилояти – 29 ёш
 Сирдарё вилояти – 28,7 ёш
 Самарқанд вилояти – 28,5 ёш
 Жиззах вилояти – 28,4 ёш
 Қашқадарё вилояти – 27,7 ёш
 Сурхондарё вилояти – 27,4 ёш

Дунё миқёсида қандаймиз?

Ўзбекистондаги ўртача ёш (29,5) дунёдаги умумий кўрсаткичдан (30,9 ёш) сезиларли даражада паст. Бу эса юртимизни ер юзидаги энг ёш ва салоҳиятли аҳолига эга давлатлар қаторига қўшади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: