USD: 11,980 so'm EUR: 13,905 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,085 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm USD: 11,980 so'm EUR: 13,905 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,085 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

"Дебютант терма жамоалар қадамида ҳамиша ўзгача сеҳр бўлади" — Эронлик журналист Ўзбекистон ҳақида гапирди

127 марта

"Дебютант терма жамоалар қадамида ҳамиша ўзгача сеҳр бўлади" — Эронлик журналист Ўзбекистон ҳақида гапирди

Жаҳон чемпионатида дебютант терма жамоалар ҳар доим қизиқ бўлиб келган.

Сабаби оддий, дунё ҳамжамияти доимги терма жамоаларнинг имкониятидан хабардор. Илк бор қатнашадиганлар эса "сирли тулпор" бўлиб кўринади. "Mehr news" нашри журналисти Меҳди Мортазавиан сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга Ўзбекистон ва Эроннинг мундиалдаги иштироки ҳақида гапирди.

"Эрон — Осиёнинг Жаҳон чемпионатларидаги энг тажрибали вакилларидан бири. Миллий терма жамоа 2006 йилдан буён дунё биринчиликларини мунтазам равишда ўтказиб юбормай келяпти. Бундай барқарорлик эса жамоага халқаро футболнинг энг юқори чўққисида бебаҳо тажриба тўплаш имконини берди.

Бугунги кунга келиб, Эрон учун шунчаки Жаҳон чемпионатига йўлланма олишнинг ўзи етарли эмас. Энди талаб ва кутишлар бутунлай бошқача. Форслар қитъанинг етакчи футбол мамлакатларидан бири сифатида эътироф этилмоқда ва жамоатчилик улардан навбатдаги қадамни кутяпти. Бугунги мақсад — гуруҳ босқичидаги учта ўйин билан чекланиб, уйга қайтиш эмас. Амир Ғаленои қўл остидаги жамоа турнирда узоқроқ қолишни, тўртта ёки бешта учрашув ўтказишни чин дилдан мақсад қилган. Албатта, жамоа атрофида ҳануз тактик ва техник саволлар мавжуд, бош мураббий ҳам маълум даражада танқидларга учраб турибди, бироқ талаблар аввалги авлодларга нисбатан анча юқори эканлиги шубҳасиз.

Ўзбекистон учун эса Жаҳон чемпионатига чиқиш — улкан тарихий ютуқ. Мусобақада 32 та ёки 48 та жамоа иштирок этишидан қатъи назар, ЖЧ футбол оламидаги энг йирик воқеа бўлиб қолаверади ва бутун дунё нигоҳини ўзига қаратади. Илк бор қатнашаётган терма жамоанинг қадамида ҳамиша ўзига хос сеҳр бўлади. Дебютантлар дунё саҳнасида ўзларини кўрсатиш учун турнирга ўзгача куч, юқори мотивация ва шижоат билан ташриф буюришади",- дейди Меҳди Мортазавиан.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: