USD: 11,980 so'm EUR: 13,905 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,085 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm USD: 11,980 so'm EUR: 13,905 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,085 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Андижондаги фожиада ФВБ ходимлари бепарволик қилдими?

128 марта
Андижондаги фожиада ФВБ ходимлари бепарволик қилдими?

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 ходим бункердаги газдан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса вақтида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бепарволикка йўл қўйилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Фавқулодда вазиятлар муносабат билдирдаи.

Ушбу ҳодиса жорий йилнинг 10 июнь куни тахминан туш вақтида Марҳамат тумани марказий поликлиникаси ҳудудида содир бўлган. Техник ходимлардан бири хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда насос моторини созлаш мақсадида қудуққа тушган. Бироқ бундай қудуқлар ичида, одатда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган заҳарли ва зарарли газлар тўпланади.

Биринчи ходимга ёрдам бериш мақсадида унинг ортидан поликлиниканинг яна уч нафар техник ходими бирин-кетин қудуққа тушган. Оқибатда уларнинг барчаси заҳарли газлардан заҳарланиб, ҳалок бўлган.

Мазкур ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши биланоқ Марҳамат тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари бошчилигидаги қутқарувчилар гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Туман бошлиғининг сўзларига кўра, қудуққа тушган поликлиника ходимларининг ҳеч бири қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган вақтда ҳаёт аломатларини кўрсатмаган. Бу ҳолатни тасдиқловчи видеоёзув ҳам мавжуд.

Ҳалок бўлганларнинг жасадларини қудуқдан олиб чиқиш учун Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг радиацион-кимёвий муҳофазага ихтисослашган махсус бўлинмаси чақирилган.

Билдирилишича, биринчи қутқарувчилар гуруҳи воқеа жойига етиб борган вақтда қудуқ ичидаги одамлар ҳали тирик бўлгани ва ёрдам сўраб чақиргани, аммо қутқарувчилар махсус ҳимоя воситалари йўқлигини важ қилиб уларга ёрдам кўрсатмагани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ҳар куни ўз ҳаётларини хавф остига қўйган ҳолда инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хизмат қиладилар. Айрим ҳолларда йирик ёнғинлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар вақтида улар қаҳрамонларча ҳалок ҳам бўлишади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин”, дейилади расмий муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида уч киши қудуқдаги газдан заҳарланиб вафот этганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: