USD: 12,012 so'm EUR: 13,935 so'm RUB: 166 so'm GBP: 16,115 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,012 so'm EUR: 13,935 so'm RUB: 166 so'm GBP: 16,115 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хивада VI халқаро «Strongmen» баҳодирлар ўйинлари ғолиблари аниқланди!

147 марта
Хивада VI халқаро «Strongmen» баҳодирлар ўйинлари ғолиблари аниқланди!

Қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳри яна бир бор дунё полвонларини ўз бағрига чорлади. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ташаббуси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган VI халқаро «Strongmen» баҳодирлар ўйинлари ўз якунига етди.
Мусобақанинг финал босқичи кутилганидан-да шиддатли, ҳаяжонли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Дунёнинг энг кучли полвонлари сўнгги сонияларгача бор куч ва маҳоратларини намойиш этиб, ташриф буюрган минглаб томошабинларга унутилмас ва ҳаяжонли лаҳзаларни тақдим этдилар.
Кескин ва қизғин кечган беллашувлар натижасига кўра, шоҳсупани қуйидаги полвонлар банд этди:
 1-ўрин (Олтин медаль): 🇺🇿 Муҳаммадали Тўхтаматов (Ўзбекистон)
 2-ўрин (Кумуш медаль): 🇳🇿 Тиано Деан Руссел Фаапои (Янги Зеландия)
 3-ўрин (Бронза медаль): 🇱🇹 Йокузус Вилиус (Литва)
Эслатма: Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан махсус эсдалик совғалари ҳамда йирик пул мукофотлари билан тақдирландилар. Шунингдек, халқаро турнирда иштирок этган барча баҳодирларга қимматбаҳо совғалар топширилди.


Ғолибларга совринларни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Саидов ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовлар тантанали равишда топширдилар.

Кўҳна Ичан-қалъа бағрида бўлиб ўтган ушбу нуфузли спорт байрами нафақат куч ва ирода, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодасига айланди. Мазкур турнир Ўзбекистоннинг спорт туризми салоҳиятини дунёга кўрсатишда навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Муҳаммадали Тўхтаматовни ва барча совриндорларни ушбу улкан ғалаба билан табриклаймиз!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: