USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпирда суюлтирилган газ таъминоти: Шаффофлик ва рақамли ечимлар бош мезон

86 марта
Қўшкўпирда суюлтирилган газ таъминоти: Шаффофлик ва рақамли ечимлар бош мезон

Бугунги кунда аҳолини ёқилғи-энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, айниқса, суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш муҳим вазифалардан бирига айланган. Бу борада Қўшкўпир туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда туманнинг 27 та маҳалласида истиқомат қилувчи 9 354 та аҳоли хонадони ҳамда 8 та ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газдан доимий равишда фойдаланиб келмоқда. Газ баллонларини истеъмолчиларга белгиланган режа асоси, ўз вақтида ва хавфсиз етказиб бериш учун махсус жиҳозланган 3 та “ISUZU” автотранспорт воситаси жалб қилинган.

Шаффофлик ва назорат тарозилари
Тизимда истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва очиқликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда газ баллонлари жойларда назорат тарозилари орқали тортиб берилиши қатъий йўлга қўйилган. Бу эса аҳолида маҳсулот ҳажми ва оғирлиги бўйича ҳеч қандай шубҳа ёки эътирозлар қолмаслигини таъминламоқда.

Инсон омилига чек қўйган Face ID тизими
Яна бир муҳим янгилик — таъминот жараёнида инсон омилини камайтириш мақсадида замонавий рақамли ечим, яъни Face ID (юзни таниш) тизими жорий этилганидир. Мазкур тизим газ баллонларининг айнан ҳақиқий эгасига етиб боришини таъминлаш баробарида, ҳар қандай коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Соҳа ходимларининг тун-у кун қилаётган меҳнатлари натижасида туман маҳалла-қишлоқларига кўп тонналик зангори олов ўз вақтида етказилмоқда. Биргина мисол: жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фақатгина “Незахос” маҳалласидаги 608 та хонадоннинг ўзига 35.6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Бу каби рақамлар ортида халқимиз фаровонлиги ва хонадонлар ободлиги йўлида масъулият билан меҳнат қилаётган газ таъминоти ходимларининг хизмати мужассамдир. Ҳудудларда суюлтирилган газни тизимли ва хавфсиз етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: