USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон ва Германиянинг биринчи хонимлари учрашди

26 марта
Ўзбекистон ва Германиянинг биринчи хонимлари учрашди

Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия Биринчи хоними Эльке Бюденбендернинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Самимий суҳбатдан сўнг давлат раҳбарларининг рафиқалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги халқаро инклюзив хабга ташриф буюрган.

Олий мартабали меҳмонга хабнинг инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, шунингдек, ёшларни, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни талаб юқори бўлган кўникма ва касбларни эгаллашда қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти тақдим этилган.

Ташриф давомида биринчи хонимлар хабнинг ўқув устахоналари ва лойиҳалари билан танишиб, таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот қилган.

Эльке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган амалий ишларни юқори баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўтказилган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқлаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: