USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентда Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонаси очилди

16 марта
Тошкентда Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонаси очилди

Бугун, 18 июнь куни Европа инвестиция банки (ЕИБ) Тошкент шаҳрида Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси хабар берди.

Қайд этилишича, ваколатхона ЕИБ вице-президенти Марек Мора томонидан очилган. У банкнинг Марказий Осиёдаги тобора ортиб бораётган иштироки ва минтақадаги инвестиция лойиҳалари портфелининг кенгайиб бораётганини таъкидлаган.

“Биз минтақавий ваколатхона очишга қарор қилганимизда Марказий Осиёда ўзгаришлар қанчалик тез суръатларда кечаётганини ва сифатли инвестицияларга талаб қанчалик юқори эканини кўрдик. Ҳудудда бевосита фаолият юритиш бизга тезроқ ҳаракат қилиш, ҳамкорларимиз билан яқиндан ишлаш ва ғояларни амалий лойиҳаларга айлантириш имконини беради. Биз транспорт ва энергетикадан тортиб сув ва рақамли инфратузилмагача бўлган соҳаларда катта имкониятларни кўрмоқдамиз”, дейди у.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг билдиришича, Ўзбекистон ўз келажагига катта сармоя киритмоқда ва бу кучли халқаро ҳамкорликларни талаб қилади. Тошкентда Европа инвестиция банки ваколатхонасининг очилиши янги тажриба, янги молиялаштириш имкониятлари ва иқтисодиёт ҳамда фуқаролар учун муҳим бўлган мураккаб лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашадиган узоқ муддатли ҳамкорни тақдим этади.

“Тошкентда Европа Инвестиция Банкининг минтақавий ваколатхонаси очилиши Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг навбатдаги муҳим босқичидир. ЭИБнинг минтақадаги кучлироқ иштироки Европа Иттифоқининг Global Gateway устувор йўналишларини Марказий Осиё бўйлаб барқарор ўсиш, ўзаро боғлиқлик ҳамда аҳоли ва бизнес учун янги имкониятларни қўллаб-қувватлайдиган аниқ лойиҳаларга айлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва умуман минтақа билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган узоқ муддатли садоқатини ҳам акс эттиради”, дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаар.

Маълумот учун, Европа инвестиция банки (ЕИБ) гуруҳи Европа Иттифоқининг молиялаштириш институти бўлиб, унга Европа Иттифоқининг 27 аъзо давлати эгалик қилади ва у дунёдаги энг йирик кўп томонлама тараққиёт банкларидан бири ҳисобланади. 2025 йилда ЕИБ гуруҳи Европа Иттифоқи сиёсий мақсадларини қўллаб-қувватловчи саккизта устувор йўналиш бўйича 870 дан ортиқ юқори таъсирга эга лойиҳалар учун 100 миллиард евро миқдорида янги молиялаштириш ва маслаҳат хизматлари бўйича битимлар имзолаган. Ушбу устувор йўналишлар қаторига иқлим ва атроф-муҳит, рақамлаштириш ва технологик инновациялар, хавфсизлик ва мудофаа, ҳудудий бирдамлик, қишлоқ хўжалиги ва биоиқтисодиёт, ижтимоий инфратузилма, кучли глобал ҳамкорликлар ҳамда жамғарма ва инвестициялар иттифоқи киради.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг апрель ойида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳузурида Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш бўйича битим имзоланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: