USD: 11,990 so'm EUR: 13,738 so'm RUB: 162 so'm GBP: 15,862 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,265 so'm USD: 11,990 so'm EUR: 13,738 so'm RUB: 162 so'm GBP: 15,862 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,265 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм! Жамоат транспортида нақд пулсиз тизимга ўтилади (Янги тарифлар)

292 марта
Хоразм! Жамоат транспортида нақд пулсиз тизимга ўтилади (Янги тарифлар)

Хоразм вилояти ҳокими Ж.Рахимов томонидан вилоятда жамоат транспорти тизимини рақамлаштириш ва яширин иқтисодиётга чек қўйиш мақсадида янги қарор имзоланди. Унга кўра, автобус ва троллейбусларда йўлкира ҳақини тўлашнинг нақд пулсиз (электрон) тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги тизимга ўтиш икки босқичда амалга оширилади:

Янги тизим босқичлари:
 1-босқич (2026 йил 1 июлдан): Дастлаб SHI-4, SHI-5, SHI-7, SHI-13, SHI-18, SHI-19 ва SHI-28-сонли автобус йўналишлари ҳамда машҳур Т1-сонли «Урганч шаҳри – Хива шаҳри» троллейбус йўналишида тўлиқ нақд пулсиз тизимга ўтилади.

 2-босқич: Қолган барча автобус ва троллейбус йўналишларида брутто-шартномалар расмийлаштирилганидан кейин тўловлар фақат электрон тарзда (АТТО тизими орқали) қабул қилинади.

Белгиланган янги тарифлар:
Қарорга мувофиқ, транспорт воситаларида қуйидаги тарифлар амал қилади:

 Троллейбус йўналишларида: Бир йўловчи учун йўлкира ҳақи 3 000 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди.
 Юк ташиш: Вазни 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни ташиш хизмати учун бир марталик тўлов тарифи 4 000 сўмни ташкил этади.

Муҳим янгилик: Йўловчилар электрон тўловларни осон амалга оширишлари учун «Урганч – Хива» автомобиль йўли бўйидаги бекатларда ва уларга яқин ҳудудларда (шаҳарларда 150-200 метр, туманларда 500-600 метр радиусда) чипта олишга мўлжалланган махсус инфокиосклар ўрнатилади.

Ушбу қарор «Хоразм ҳақиқати» газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Валидатор ўрнатилмаган жамоат транспортларига нисбатан эса қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: