USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мамлакат манфаатларига қарши чиққан фуқароларнинг мулки мусодара қилинади

77 марта

Россияда мамлакат манфаатларига қарши чиққан фуқароларнинг мулки мусодара қилинади

Манба: “Vedomosti”
Россия давлат Думаси иккинчи ва учинчи ўқишда янги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, мамлакатни тарк этган ва Россия манфаатларига қарши ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.Ҳужжатда хориждаги россияликлар қайси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари бўйича жазоланиши аниқ кўрсатилган. Шунингдек, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлик учун ҳам жавобгарлик бор.

Мулклар қандай мусодара қилинади?
Янги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27.20-моддасига ўзгартириш киритилди. Илгари бу модда фақат юридик шахсларнинг мулкини олиб қўйишга тегишли эди. Энди бу чора Россиядан ташқарида ҳуқуқбузарлик содир этган жисмоний шахсларга ҳам қўлланади.

“Медиазона” нашрининг тушунтиришича, тартиб тубдан ўзгарган. Илгари ғойибона жаримага тортилган шахснинг мулки фақат суд ижрочилари иш бошлаганидан кейин тортиб олиниши мумкин эди. Эндиликда активлар иш бўйича баённома тузилган вақтнинг ўзидаёқ хавфсизлик чораси сифатида музлатиб қўйилади. Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида айтилишича, бу чора ҳуқуқбузарларнинг жавобгарликдан қочиб қутулишининг олдини олиш учун зарур.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ушбу қонун лойиҳасига қуйидагича муносабат билдирди:
“Хорижга қочиб кетган ҳамда ғарбий ҳомийлар ёрдамида терроризм ва экстремизмга чақираётган, нацизмни оқлаётган, аскар ва офицерларимизни ҳақоратлаётганлар ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши керак. Улар ҳам жиноий, ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазоланади”.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: