USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия Суриядаги ҳарбий базалар фаолиятини қайта кўриб чиқмоқда

23 марта

Россия Суриядаги ҳарбий базалар фаолиятини қайта кўриб чиқмоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги ҳарбий базалар фаолиятини қайта кўриб чиқиш имконияти юзасидан Сурия ҳукумати билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.

Россиянинг Суриядаги Тартус денгиз базаси ва Хмеймим авиабазасининг келажаги 2024 йилyнинг декабр ойида Москванинг иттифоқчиси Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан буён мавҳумлигича қолмоқда.

Ҳозирги Сурия Президенти Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги ҳукумат Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган бўлса-да, айни пайтда Москвадан сиёсий бошпана олган Башар Асадни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова ҳафталик брифингда Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик жуда фаол ривожланаётганини айтган.

Тартус базаси Россиянинг Сурияга импорт қилинадиган юклари учун логистика марказига айланиши ҳақидаги хабарлар юзасидан саволга жавоб берган Захарова базалар фаолиятини “қайта форматлаш” масаласи муҳокама қилинаётганини, бироқ тафсилотлар Россия Мудофаа вазирлиги ваколатига киришини таъкидлаган.
“Суриялик ҳамкорлар билан алоқалар доирасида Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки, жумладан Россия ҳарбий объектлари функцияларини қайта форматлаш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда”, деди у.
Ҳмеймим авиабазаси ва Тартус денгиз базаси Россиянинг собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидан ташқаридаги ягона ҳарбий базалари ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: