USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркия Арманистон билан чегараларни очмоқчи

31 марта

Туркия Арманистон билан чегараларни очмоқчи

Туркия товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида Арманистон билан қуруқликдаги чегараларини очишни режалаштирмоқда. Бу яқин ойларда юз бериши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 10 июнь куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ўнжу Кечели маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Анқара Арманистон билан тўғридан тўғри савдо-сотиқни бошлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашни якунлаган.
“2026 йил 11 май ҳолатига кўра, мамлакатимиз ва Арманистон ўртасида тўғридан тўғри савдо алоқаларини бошлаш учун бюрократик тайёргарлик ишлари якунланди”, дейди у.
Қайд этиш жоиз, ушбу икки давлат ўртасидаги қуруқликдаги чегаралар 1993 йилдан бери ёпиқ эди. Биринчи босқичда Иғдир вилоятидаги “Алижан” чегара пунктини очиш режалаштирилмоқда. Хабар қилинишича, Арманистон томони барча зарур тайёргарлик ишларини якунлаган, Туркия эса буни яқин муддатда амалга оширишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Қарсдаги “Акяка” пунктининг очилиши ҳам тилга олинган.

Прогнозларга кўра, мамлакатлар ўртасидаги қуруқликдаги савдо алоқалари шу йилнинг ёзидаёқ бошланиши мумкин. Экспертларнинг айтишича, ҳозирги шароитда товар айирбошлаш ҳажми 300–350 миллион долларга баҳоланмоқда, чегара очилганидан кейин эса бу кўрсаткич қисқа муддат ичида 1 миллиард долларгача ўсиши мумкин.

Бундан аввалроқ Туркия “Алижан” чегара пунктини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини сезиларли даражада тезлаштиргани маълум бўлган. Ўшанда Иғдир вилояти губернатори Фират Ташолар ишлар “яқин орада” якунланишини билдирган.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам парламент сайловларидан сўнг чегараларни тезроқ очиш ва Анқара билан дипломатик алоқаларни ўрнатиш тарафдори эканини айтган.

Маълумот учун, Туркия ва Арманистон ўртасидаги чегара 1993 йилда Туркия томонининг ташаббуси билан ёпилган. Бу Биринчи Қорабоғ уруши пайтида Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида амалга оширилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: