USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Арманистон ва АҚШ ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги низомни имзолади

62 марта

Арманистон ва АҚШ ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги низомни имзолади

Ереван ва Вашингтон ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги низомни имзолади. Маросим АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Арманистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Sputnik Арманистон” хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар, шунингдек, Арманистон ҳудуди орқали Озарбайжон ва Нахичевон ўртасидаги транспорт йўлаги лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни имзолаган. Мазкур лойиҳа АҚШ воситачилигида ва унинг 99 йиллик истисно ҳуқуқлари билан ташкил этилган.

Бундан ташқари, АҚШ ва Арманистон фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги ҳадли меморандумни имзолаган.

Маросим Марко Рубио рафиқаси билан бир неча соатга ташриф буюрган Ереваннинг “Звартноц” аэропортида бўлиб ўтган.

Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Арманистон-Америка муносабатларининг ҳозирги босқичини “тарихий жиҳатдан мисли кўрилмаган” деб атаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: