USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трампга 321 та бриллиант ўрнатилган ноёб узук совға қилинди

68 марта
Трампга 321 та бриллиант ўрнатилган ноёб узук совға қилинди

Антверпен бутунжаҳон олмос маркази (AWDC) АҚШ Президенти Дональд Трампга мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан 321 та табиий бриллиант қўйилган олтин узук совға қилди. Совға Америка Қўшма Штатларининг Белгиядаги элчиси Билл Уайтга топширилди. Бу ҳақда AWDC ташкилотининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди. 

Қайд этилишича, узук олтиндан ясалган бўлиб, 321 та табиий бриллиант ва бошқа 75 та қимматбаҳо тошлар билан безатилган.

“Қўшма Штатлар авлодлар давомида бизнинг асосий савдо ҳамкоримиз бўлиб келмоқда. Антверпенда сотиладиган табиий олмосларнинг катта қисми якунда америкалик харидорларга етиб боради. Биз ушбу узукнинг яқин иқтисодий алоқаларимиз рамзи бўлишини истаймиз”, дейилади хабарда.

Узукни тайёрлашда фақат табиий бриллиантлардан фойдаланилгани алоҳида таъкидланган.

“Табиий ва сунъий олмосларни оддий кўз билан фарқлаб бўлмайди, бироқ уларнинг келиб чиқиши, ўзига хослиги, қиймати ва мақоми сифат жиҳатидан тубдан фарқ қилади”, дея қайд этган марказ.

Маълумот учун, Антверпен 500 йилдан ортиқ вақт давомида жаҳон бриллиант пойтахти мақомини сақлаб келмоқда. Шаҳар биржалари орқали дунёдаги жами хом олмоснинг 80 фоизгача бўлган қисми ўтади. Антверпеннинг олмос квартали ҳудудида бутун дунёдан 1 700 та бриллиант компанияларининг офислари ва ваколатхоналари жойлашган.

1863 йилда шаҳарда дунёдаги биринчи расмий олмос биржаси очилган. Ушбу ҳудудда Антверпен бутунжаҳон олмос маркази ва тўртта савдо биржаси жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Қатар томонидан совға қилинган янги президент самолётини жамоатчиликка тақдим этганди. Унинг айтишича, мазкур лайнер келгусида мамлакат раҳбарининг асосий ҳаво транспортига айланади. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: