USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Монакодаги портлаш ортида Украина Хавфсизлик хизмати бўлиши мумкин – ОАВ

119 марта
Монакодаги портлаш ортида Украина Хавфсизлик хизмати бўлиши мумкин – ОАВ

Аввалроқ, Монакодаги тураржой биноларидан бирининг кириш қисмида содир бўлган портлаш оқибатида украиналик олигарх Вадим Ермолаев ва унинг яқинлари жабрлангани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бўйича терговчилар ҳужум ортида Украина Хавфсизлик хизмати туриши мумкинлиги ҳақидаги эҳтимолни ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, терговчилар ҳужум олдиндан режалаштирилган қотилликдан кўра кўпроқ огоҳлантириш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин деган тахминни илгари сурмоқда.

Портлаш жорий йилнинг 29 июнь куни кечқурун содир бўлган. Бомба тураржой биносининг кириш қисмида одамлар ичкарига кираётган пайтда портлаган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши – 50-60 ёшдаги эркак ва аёл ҳамда улар билан бирга бўлган 13 ёшли ўсмир жароҳат олган. Монако ҳукумати уларнинг шахсини ошкор қилмаган.

ОАВ хабарларига кўра, жабрланганлар орасида Ермолаев ва унинг яқинлари ҳам бўлган. Тадбиркорнинг рафиқаси Анна Ермолаева воқеа вақтида ҳодиса жойида бўлмагани сабабли жароҳат олмаганини маълум қилган.

Тергов маълумотларига кўра, бомба солинган сумкани ҳозирча шахси аниқланмаган эркак қолдириб кетган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб, Босолей томонга яширингани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Монако расмийлари билан доимий алоқада эканини, воқеа жойида украиналик дипломатлар иш олиб бораётганини маълум қилган. Идора хабарига кўра, расмий каналлар орқали жабрланганларнинг шахси аниқлаштирилмоқда ҳамда уларнинг Украина фуқаролигига эгалиги текширилмоқда.

Монако прокуратураси ҳодисани террорчилик ҳаракати сифатида баҳоламаётганини билдирди. Ҳозирда қасддан одам ўлдиришга суиқасд ҳамда портловчи қурилмадан фойдаланиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, Ермолаев 2023 йил декабрь ойидан буён Киев томонидан жорий этилган санкциялар остида бўлиб келмоқда. Украина томони бунга унинг Россия томонидан босиб олинган Қримдаги алкоголь бизнеси фаолиятини сабаб қилиб кўрсатган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: