USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрдўған Қирол Чарльзнинг масжидга борганини исломофобияга қарши ҳаракат деб атади

86 марта
Эрдўған Қирол Чарльзнинг масжидга борганини исломофобияга қарши ҳаракат деб атади

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Буюк Британия Қироли Чарльз III нинг Кембриж марказий масжидига ташрифини “жуда аҳамиятли” деб атади. Давлат раҳбари бу ташриф дунёда исломофобия ва маданий ирқчилик кучайиб бораётган бир пайтда амалга оширилганига алоҳида урғу берди. 

Президент Эрдўған масжид етти йил аввал мўмин-мусулмонлар учун ўз эшикларини очгани, Британия монархининг бу галги ташрифи эса унга алоҳида аҳамият бағишлаётганини айтди.

“Биринчи тамал тоши қўйилганидан буён камситишларга қарши бирдамлик ва нафратга зид ўлароқ ҳурмат рамзига айланган масжидимиз ўз вазифасини муваффақиятли бажараётганини кўриб турибмиз”, дея баёнот берди Туркия Президенти.

Президент Эрдўған Чарльз III нинг турли маданият, келиб чиқиш ва эътиқодга мансуб инсонларнинг тинч-тотув яшаши масаласига катта аҳамият қаратаётганига эътибор бериб, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, у Қирол Чарльз III тимсолида дўст Буюк Британия халқини олқишлаб, Британия монархини Туркияга ташриф буюришга таклиф қилди.

Бундан ташқари, Туркия Президенти Буюк Британиядаги мусулмонлар жамоатчилигига, жумладан, турк диаспораси вакилларига ўз табригини йўллаган.

Кембриж марказий масжиди 2019 йилда Буюк Британиянинг айни номдаги шаҳрида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған иштирокида очилган. Мажмуа Европадаги биринчи экологик тоза масжид ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 июль куни Буюк Британия Қироли Чарльз III 2019 йилда очилган ва “Европанинг биринчи экологик тоза масжиди” номини олган Кембриж марказий масжидига бориб, мусулмонлар жамоаси вакиллари билан учрашди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: