USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жапаров давлат қарзини ЯИМнинг 50 фоизидан оширмасликни буюрди

50 марта
Жапаров давлат қарзини ЯИМнинг 50 фоизидан оширмасликни буюрди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга мамлакатнинг жами давлат қарзи ЯИМнинг 50 фоизидан ошиб кетишига йўл қўймасликни буюрди. Бу ҳақда у бугун, 21 июль куни ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзди.

Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, 2020 йилгача Қирғизистоннинг ташқи қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 120 фоизига етган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич ЯИМнинг 39 фоизини ташкил этади.

Президент мамлакатга жалб қилинаётган кредитлар энди аниқ лойиҳаларга йўналтирилаётгани ва улардан фойдаланиш қатъий назорат қилинаётганини қайд этган.

“Бугун жалб қилинган ҳар бир кредит аввалги йилларда бўлганидек изсиз йўқолиб кетмаяпти”, деган Садир Жапаров.

Унинг ёзишича, қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар келажакда сарфланган маблағларни мустақил равишда қайтариш имконини бериши лозим.

Қирғизистон раҳбари айрим мамлакатларда давлат қарзи ЯИМнинг 100 фоизидан ошганини қайд этар экан, Қирғизистон бундай кўрсаткични ўзи учун мезон қилиб олмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда давлат қарзи тўғрисидаги қонунчилик бўйича давлат қарзининг энг юқори миқдори ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Президентнинг вилоятлардаги мухтор вакиллари, Бишкек ва Ўш шаҳарлари мэрлари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган республика кенгашида давлат ва муниципал хизматчилар фаолиятини кескин танқид қилиб, масъулиятни ўз зиммасига олишдан ва қарор қабул қилишдан қўрқадиган раҳбарлар ўз лавозимларини ишлашга тайёр бўлганларга бўшатиб беришлари кераклигини айтганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: